Элит Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Ал Иттиҳод» баҳси олдидан Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Унда жамоаларнинг майдонга қайси рангдаги либосларда тушиши ҳам белгиланди. Унга кўра, «Нефтчи» анъанавий сариқ-қора рангли либосларда, Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клуби эса тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади.
Маълумот учун, мазкур баҳс Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» — «Ал Иттиҳод» беллашуви 26 октябр куни Тошкент вақти билан соат 19:45 да бошланади.


Foto: Neftchi FK