France Football талқини бўйича 2026 йилги «Олтин тўп» соврини соҳибининг исмини ҳозирча дунёда атиги беш киши билади. RMC Sport хабарига кўра, муайян футболчининг ғолиб бўлгани ҳақида ОАВда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
France Football нашрининг собиқ бош муҳаррири Паскал Ферре бу борада совринни топшириш тартибига киритилган ўзгаришларни изоҳлади. Унинг таъкидлашича, 2024 йилдан бошлаб номзодларга маросим бошлангунига қадар натижа ҳақида хабар берилмайди. Шу тариқа барча даъвогарлар учун тенг шароит яратилган.
«2024 йилдан бери ғолибларга маросимгача уларнинг тақдири ҳақида хабар берилмайди ва барчага бир хил муносабатда бўлинади. Улар Лондондаги залга етиб келганида, ҳеч бири бошқалардан олдин қўлини кўтара олмайди, чунки ҳеч ким натижани билмайди.
Месси ва Роналду ҳукмронлигидан кейин қоидаларни ўзгартирдик. Сирни сақлаш осонроқ бўлиши учун ғолибнинг исмини охиригача яширишга қарор қилинди», — деди Ферре.
Маълумот учун. «Олтин тўп» — France Football журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган нуфузли индивидуал мукофот.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади