Бугун
24
Ўзбек

Педри: «Ўзимизни оқлаб бўлмас даражада хато қилдик»

Футбол
26 октябр, 03:41
Каталонияликлар яримҳимоячиси «Реал»га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Педри: «Ўзимизни оқлаб бўлмас даражада хато қилдик»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» яримҳимоячиси Педри Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида «Реал»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Афсуски, биз энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказмадик. Биринчи бўлимда ўзимизга ўхшамадик. Кўплаб вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Рақибнинг ҳужумга тез ўтиш жараёнида қанчалик хавфли эканини билардик, аммо ишончли ҳимоялана олмадик. Натижада улар иккинчи голни уришди.

Биринчи бўлимда жуда секин ҳаракат қилдик ва ўзимизни оқламайдиган кўплаб хатоларга йўл қўйиб, тўпни осонликча йўқотдик. Бу эса бизга қимматга тушди.

Ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Ҳозирча гап фақат уч очко ҳақида кетмоқда. Мухлисларимиз қаршисида «Эл-Класико»да ғалаба қозонишни истагандик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Шунга қарамай, мавсум ҳали узоқ давом этади.

Ғалабани мухлисларимизга бағишлашни хоҳлагандик, бироқ бундай бўлмади. Ҳозирча бу шунчаки уч очко йўқотиш, холос. Чемпионлик унвонини эса бугуннинг ўзида қўлга киритиб бўлмайди», — дея Педрининг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар