Италия чемпионатининг 10-тур доирасида «Милан» дербида «Интер»ни қабул қилди. Беллашув 3:1 ҳисобида «россонери»нинг ғалабаси билан якунланди. Пулишич, Рабио ва Морейра мезбонлар сафида голларга муаллифлик қилди. Меҳмон жамоанинг ягона голи эса Бастони ҳисобига ёзилди.
Бу ғалабадан сўнг Рубен Аморим жамоаси очколари сонини 21 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Интер» эса 25 очко билан 2-поғонада.
А Серия. 10-тур
Милан — Интер 3:1
Голлар: Пулишич 4, Рабио 10, Морейра 43 – Бастони 22.
Милан – Менян, Жила, Де Винтер, Павлович, Диавара (Бартезаги, 83), Морейра, Муса (Яшари, 83), Модрич, Пулишич (Сиссе, 83), Рабио, Рамуш.
Интер – Мартинес, Биссек (Бонни, 82), Аканжи, Бастони (Димарко, 82), Спенц, Барелла (Эспозито, 82), Диуф (Мхитарян, 72), Чалхонўғли, Карлос Аугусто, Сучич, Тюрам.
Огоҳлантиришлар: Де Винтер 49, Морейра 52.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади