Италия чемпионати 10-турида «Рома» меҳмонда «Удинезе»га қарши беллашди. Голлар шоусига айланган баҳсда «бўрилар» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кристанте, Мора, Мален, Н’Дика ва Жиларди «Рома» сафида голларга муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг Гасперини жамоаси очколари сонини 24 тага етказиб, 3-ўринда бормоқда. «Удинезе» эса 5 очко билан 17-поғонада.
А Серия. 10-тур
Удинезе — Рома 2:5
Голлар: Заниоло 50, Палма 78 – Кристанте 10, Мора 31, Мален 33, Н’Дика 37, Жиларди 90.
Удинезе – Окойе, Кабаселе, Абанква, Палма, Камара (Аризала, 82), Войвода, Карлстрём (Йованович, 82), Миллер, Дэвис (Гомес, 56), Заниоло (Пётровски, 67), Эккеленкамп.
Рома – Голлини, Жиларди, Н’Дика, Эрмосо (Кулеракис, 84), Молина, Франса (Ренш, 79), Де Рон, Кристанте, Соуле (Манчини, 79), Мора (Пизилли, 59), Мален (Кастро, 59).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади