Испания чемпионатининг 11-турида «Хетафе» ўз майдонида «Севиля»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар 19-дақиқада Кике Саласнинг голи эвазига ҳисобни очди ва танаффусга устунлик билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар вазиятни ўзгартирди. 68-дақиқада Энес Унал ҳисобни тенглаштирди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Мартин Сатриано «Хетафе»ни олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада эса Орел Мангала якуний натижани ўрнатди.
Ла Лига. 11-тур
Хетафе — Севиля 3:1
Голлар: Унал 68, Сатриано 73, Мангала 90 — Салас 19.
Огоҳлантиришлар: Суасо 27, Бернал 27, Фофана 72, Кастрин 77, Агуме 77, 87, Гудел 84.
Хетафе: Сориа, Валу (Давинчи, 46), Карвахал, Боселли, Дженe, Серрано (Мангала, 46), Терратс (Фемениа, 82), Гудел, Гарсия, Сатриано, Унал (Монсон, 82).
Севиля: Влаходимос, Суасо (Диас, 87), Иглесияс, Кастрин, Салас, Фофана (Варгас, 72), Коррейя (Юр, 72), Эжуке, Агуме (Кочорашвили, 87), Стассин, Бернал (Буено, 27).