Live
9
Ўзбек

Артета: «Энфилд»да 14 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз, буни ўзгартириш вақти келди»

Футбол
1 ноябр, 10:30
«Арсенал» устози «Ливерпул»га қарши баҳс олдидан жамоасининг ғалаба қозониш имкониятига ишонч билдирди.
Артета: «Энфилд»да 14 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз, буни ўзгартириш вақти келди»
Foto: Getty Images
01.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 9-тури доирасида «Ливерпул»га қарши ўтказиладиган баҳс ҳақида фикр билдирди. Мутахассис «тўпчилар» сўнгги 14 йил давомида «Энфилд»да ғалаба қозона олмаганини эслатиб, ушбу серияга чек қўйиш вақти келганини таъкидлади.

«Ливерпул» чемпионлик учун даъвогарлардан бирими? Менимча, кучли клубларнинг барчаси чемпионлик учун курашади. Мавсум эндигина бошланди. «Ливерпул» таркиби, мураббийи ва клуб тарихига назар ташласангиз, бунга шубҳа йўқ. Олдинда бизни муҳим баҳс кутмоқда ва уни интиқлик билан кутяпмиз. «Энфилд»да 14 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпмиз. Энди буни ўзгартириш вақти келди», — деди Артета «Арсенал» расмий сайтига.

Шунингдек, испаниялик мутахассис ўзининг мураббийлик фаолияти давомида узоқ давом этган нохуш серияларни ҳам тўхтатишга муваффақ бўлганини эслатди.

«Мен клубга келганимда, айрим стадионларда 18–20 йил, ҳатто 22 йил давомида ғалаба қозона олмаган ҳолатларимиз бор эди. Аммо бу вазиятни ўзгартиришга эришдик. Якшанба куни ҳам шундай имкониятимиз бор», — дея қўшимча қилди мураббий.

Маълумот учун, «Ливерпул» ва «Арсенал» АПЛнинг 9-турида «Энфилд» стадионида тўқнаш келади. Баҳсни Эндрю Медли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» — «Арсенал» беллашуви 1 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар