«Реал» раҳбарияти яримҳимоячи Федерико Валверде билан шартномани узайтириш бўйича музокараларнинг якуний босқичига етиб келди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, томонлар яқин вақт ичида ҳамкорликни 2031 йилга қадар узайтиради. Янги битим шартларига кўра, уругвайлик футболчининг маоши ҳам оширилади.
Валверде ва «Реал» ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, 28 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсум Ла Лигада 12 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.