Live
12
Ўзбек

«Барселона»нинг «Твенте» ҳимоячисини сотиб олишига нима тўсқинлик қилаётгани маълум

Футбол
22 ноябр, 06:20
18 ёшли Руд Нейстад Каталония клубига ўтишга қизиқмоқда, бироқ томонлар трансфер нархини келиша олмаяпти.
«Барселона»нинг «Твенте» ҳимоячисини сотиб олишига нима тўсқинлик қилаётгани маълум
Foto: Getty Images

«Барселона» қишки трансфер ойнасида «Твенте» марказий ҳимоячиси Руд Нейстадни сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўрди. 18 ёшли футболчининг ўзи ҳам каталонияликлар сафига ўтишга қизиқмоқда. У «Барселона» ривожланиши учун идеал клуб бўлишига ишонмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ҳозирда клублар ўртасида Нейстаднинг трансфер нархи борасида келишмовчилик мавжуд. Нидерландия клуби футболчининг нархини 20 миллион еврогача оширган. «Барселона» эса юқори дивизионда ўйнаш тажрибаси чекланган 18 ёшли ҳимоячи учун бу суммани ортиқча деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, «Твенте» нидерландиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотишга тайёр эмас. Бу ҳолат ҳам «Барселона»нинг режаларини мураккаблаштирмоқда.

Нейстаднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Твенте Твенте
Бугунги янгиликлар