Live
12
Ўзбек

Мактоминей учун 5 та клуб курашга киришди

Футбол
22 ноябр, 05:20
«Ювентус» ва «Эвертон» ҳам шотландиялик яримҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
Мактоминей учун 5 та клуб курашга киришди
Foto: Getty Images

«Наполи» яримҳимоячиси Скотт Мактоминей яқин трансфер ойналарида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, шотландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Турин клуби «Ювентус» ва «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «Милан» ҳам яримҳимоячини трансфер қилиш истагида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этилишича, ушбу клублар Мактоминейнинг Неаполдаги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Футболчи ва «Наполи» раҳбарияти ўртасидаги музокаралар маош борасидаги келишмовчиликлар сабаб боши берк кўчага кириб қолган.

Маълумот учун, 29 ёшли яримҳимоячининг «Наполи» билан шартномаси 2028-йил июн ойи охиригача амал қилади. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Милан Милан
  • Ювентус Ювентус
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар