Live
12
Ўзбек

Почеттино «МЮ»даги испан тилида сўзлашувчи мураббийлар штабидан инглиз тилида мулоқот қилишни талаб қилмоқда

Футбол
22 ноябр, 05:50
Аргентиналик мутахассис жамоада ягона ишчи тил сифатида инглиз тилидан фойдаланишни истамоқда.
Почеттино «МЮ»даги испан тилида сўзлашувчи мураббийлар штабидан инглиз тилида мулоқот қилишни талаб қилмоқда
Foto: Getty Images
22.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Моурицио Почеттино асосан испан тилида сўзлашувчи мураббийлар штабидан клубда инглиз тилида мулоқот қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Тhe Sun нашри хабар берди.

22 ноябр куни аргентиналик мутахассис янги жамоаси бошқарувидаги илк баҳсини ўтказади. «МЮ» Англия Премер-лигасининг 11-тури доирасида сафарда «Ливерпул» билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Тhe Sun нашри мураббийга яқин аноним манбанинг сўзларини ҳам келтирган. Унинг таъкидлашича, Почеттино ўзининг обрўси, харизмаси ва АПЛдаги тажрибаси билан футболчиларда катта таассурот қолдирган.

«Почеттинода, шубҳасиз, ўзига хос аура, обрў ва харизма бор. Футболчилар унинг АПЛда катта тажрибага эга эканини ва юқори савиядаги мураббий эканини билишади.

У машғулот жараёнига жуда фаол аралашади, футболчиларни ўз кўзи билан кузатиш учун майдонга ҳам тушади. Нимани хоҳлаётганини тушунтириш керак бўлса, машғулотни тўхтатади», — дея манбанинг сўзларини келтиради Тhe Sun.

Маълумот учун, Почеттино аввал Англияда «Саутҳэмптон», «Тоттенҳэм» ва «Челси» клубларини бошқарган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар