Live
6
Ўзбек

«МЮ» бош директори INEOS ва Глейзерлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

Футбол
21 ноябр, 04:40
Омар Беррада клуб эгалари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди.
«МЮ» бош директори INEOS ва Глейзерлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
22.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош директори Омар Беррада клуб эгалари — INEOS ва Глейзерлар оиласи ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида фикр билдирди.

«ОАВда кўплаб шов-шувлар бўлмоқда, одамлар турли воқеалар ортидан ўз талқинларини излашади. Аммо мен кўриб турган манзара — ўз ишига жуда содиқ эгалик гуруҳи.

Улар ўртасида доимий мулоқот бор, баъзан ҳар куни гаплашамиз. Уларнинг қарашлари бир-бирига жуда мос.

Биз қабул қилган қарорларнинг барчаси бўйича улар ягона фикрда», — дея Берраданинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Шунингдек, клуб раҳбари трансфер сиёсати ва ўзини оқламаган харидлар ҳақида ҳам гапирди.

«Агар «Манчестер Юнайтед» учун кутилган натижани бермайдиган футболчини сотиб олсангиз, кейинчалик ундан қутулиш ёки уни биз истаган нархда сотиш жуда қийин бўлади. Бу эса клуб ривожини ортга суриши мумкин», — деди Беррада Sky Sports'га берган интервюсида.

Маълумот учун, АПЛ 11-тури доирасида «МЮ» сафарда «Ливерпул» меҳмони бўлади. Ўйин 22 ноябр куни соат 21:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар