Бугун
63
Ўзбек

Артета: «Бугун икки очко йўқотгандек ҳис қиляпман»

Футбол
22 ноябр, 01:25
«Арсенал» бош мураббийи «Нюкасл»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Артета: «Бугун икки очко йўқотгандек ҳис қиляпман»
Фото: Arsenal FC
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Нюкасл Нюкасл 2 : 2 Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ доирасидаги «Нюкасл»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бугун икки очко йўқотгандек ҳис қиляпман. Биринчи бўлимда ажойиб ўйнадик, бутунлай бошқа даражада ҳаракат қилдик.

Рақиб прессингини енгиб ўтишдаги комбинацияларимиз жуда яхши эди. Ҳисоб 2:0, 3:0 ёки ҳатто 4:0 бўлиши керак эди, аммо бундай бўлмади.

Рақибнинг ўзига бўлган ишончини ўзимиз оширдик. Уларга гол совға қилдик. Аутдан тўпни ўйинга киритишда уни йўқотдик ва қанот ҳужумчисини назоратсиз қолдирдик.

«Нюкасл» стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилди. Биз бунга жавоб қайтаришимиз керак эди ва шундай қилдик. Ажойиб гол урдик. Учинчи голни киритиш учун ҳам етарлича вазиятлар яратдик, аммо аниқлик етишмади.

«Нюкасл» танаффусда ўйинини жиддий ўзгартирди деб ўйламайман. Улар шунчаки анча самарали ҳаракат қила бошлади.

Биз эса жуда кўп ноаниқ узатмалар бердик ва рақибга ишонч бағишладик. Футболда ишонч энг муҳим омиллардан бири, айниқса, бундай ажойиб муҳитда ўйнаётганда.

Райянинг аҳволи қандайлигини билмайман. Майдонни тарк этишга мажбур бўлганидан кўриниб турибдики, вазият яхши эмас.

Бугун ёки эртага МРТ текшируви ўтказилади ва жароҳат даражасини аниқлаймиз», — деди Артета.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар