Live
2
Ўзбек

Мален 2026 йилда иккита ҳет-трик ва битта покер қайд этди

Футбол
22 ноябр, 00:35
Қизиғи, футболчи аввалги бутун фаолияти давомида бундай натижага атиги икки марта эришган.
Мален 2026 йилда иккита ҳет-трик ва битта покер қайд этди
Фото: AS Roma
21.11.2026 FT Италия А серияси Парма Парма 1 : 5 Рома Рома

«Рома» ҳужумчиси Дониэл Мален 2026 йилда учинчи марта битта ўйинда камида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Нидерландиялик футболчи А Серия доирасида «Парма»га қарши кечган учрашув (5:1)да рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилиб, покер қайд этди.

Бунга қадар Мален 24 август куни «Фиорентина»га, 10 апрелда эса «Пиза»га қарши баҳсларда 3 тадан гол урган эди. Шу тариқа, ҳужумчи 2026 йилнинг ўзида 3 марта битта учрашувда камида 3 та гол муаллифи бўлди.

Қизиғи, Мален аввалги бутун фаолияти давомида бундай натижага атиги икки марта эришган. Хусусан, 2019 йилда ПСВ сафида ҳаракат қилган футболчи «Витесс»га қарши ўйинда 5 та гол уриб, пента-трик қайд этганди.

2018 йилда эса у Эйндховен клубининг иккинчи жамоаси таркибида «Осс» дарвозасига 3 та гол урган.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Мален жамоаси очколарини 30 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилган ва пешқадам «Лацио»ни (32) таъқиб этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Парма Парма
  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар