Live
2
Ўзбек

Энрике: «Муаммоларга дуч келишимизни олдиндан кутгандик ва бунга тайёр эдик»

Футбол
22 ноябр, 00:10
«ПСЖ» бош мураббийи «Ницца»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энрике: «Муаммоларга дуч келишимизни олдиндан кутгандик ва бунга тайёр эдик»
Фото: Icon Sport
21.11.2026 FT Лига 1 Франция Ницца Ницца 2 : 3 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 11-туридан ўрин олган «Ницца»га қарши ўйин (3:2)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, испаниялик мутахассис Дезире Дуэ жароҳат олганини тасдиқлади. Футболчи учрашувнинг 44-дақиқасида замбилда майдондан олиб чиқилди ва алмаштирилди.

«Миллий жамоалар ўйинлари учун ажратилган танаффусдан кейин Чемпионлар Лигаси учрашуви арафасида ва «Ницца»дек кучли рақибга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлишини билардик.

Ҳақиқатан ҳам оғир баҳс бўлди. Муаммоларга дуч келишимизни олдиндан кутгандик ва бунга тайёр эдик. Ўйлайманки, вазифамизни яхши уддаладик. Қўлга киритилган навбатдаги уч очкодан мамнунмиз.

Ёмон хабар — Дезире Дуэнинг жароҳати. Унинг жароҳати қай даражада эканини аниқ билиш учун эртанги кунни кутишимиз керак.

Ҳужумчиларимизнинг голларига келсак, улар доимо гол уриш ва голли узатма бериш ҳақида ўйлашади. Бироқ жамоа учун ким гол уришидан қатъи назар, энг асосийси белгиланган вазифани бажариш ва биргаликда ҳаракат қилишдир», — деди Энрике клуб расмий сайтига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ницца Ницца
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар