«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ доирасида «Лидс»га қарши кечган ва 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир ҳафсаламиз пир бўлган ҳолатдамиз. Бугун жуда қийин бўлди. Ўйинни яхши бошлаган бўлсак-да, ҳозир жамоамиз руҳий жиҳатдан заиф даврни бошдан кечираётгандек туюлмоқда. Вазият бутунлай ўзгариб кетди.
Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўзимизга бўлган ишончни қисман йўқотдик ва уни қайта тиклай олмадик. Ечим топиш учун бир бутун жамоа сифатида ишлашимиз керак. Олдимизда ҳали узоқ йўл бор.
Биринчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида ҳаммаси ўзгариб кетди. Дастлабки ярим соатда яхши ҳаракат қилдик, аммо кейин гол ўтказиб юбордик. Кайседо алмаштирилганидан сўнг ўзимизни ноқулай ҳис қила бошладик ва ўйиндаги устунлигимизни йўқотдик. Ўша пайтдан бошлаб бизга қийин бўлди.
Иккинчи бўлимда кўпроқ иш қилишимиз мумкин эди. Мен жамоадан яхшироқ ўйин кутгандим. Лекин олдинга дадил ҳаракат қилиш учун зарур ишончни қайтара олмадик. Гол уриш ва учрашув тақдирини ўзгартириш учун рақибга етарлича босим ўтказа олмадик.
Бу фақат ишонч масаласими? Ҳаммаси ўзаро боғлиқ. Албатта, ишонч ҳам муҳим. Айни пайтдаги заифлигимиз ўйин талаблари, жисмоний кураш ва рақиб босими билан ҳам боғлиқ», — деди Алонсо.