Live
7
Ўзбек

«Барқарорликка эришишимиз керак» —Хаби Алонсо «Челси» олдидаги асосий вазифани айтди

Футбол
21 ноябр, 07:15
    1
Лондон клуби бош мураббийи жамоада ғалаба менталитетини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
«Барқарорликка эришишимиз керак» —Хаби Алонсо «Челси» олдидаги асосий вазифани айтди
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Челси Челси 1 : 4 Лидс Лидс

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ҳали эришиши керак бўлган барқарорлик ҳақида фикр билдирди.

«Биз «Челси»га доимо хос бўлган ғалаба менталитетини янада мустаҳкамлашни истаймиз. Шу билан бирга, ўйинимизни яхшилаш ва мунтазам равишда ривожланишимиз муҳим. Бизда муваффақиятли даврлар ҳам, пасайишлар ҳам бўлди, аммо умуман олганда, олдинга силжишни кўряпмиз. Энди бизга ҳозирча етишмаётган барқарорликка эришиш керак», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради «Челси»нинг ўйинолди дастури.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 11-тури бошланишидан аввал «Челси» 16 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, 21 ноябр куни Алонсо шогирдлари ўз майдонида «Лидс»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Лидс Лидс
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар