Live
2
Ўзбек

«Рома» қишда «Челси» вингерини ижарага олмоқчи

Футбол
19 ноябр, 23:33
Рим клуби деярли ўйнамаётган Гиттенсни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатида.
«Рома» қишда «Челси» вингерини ижарага олмоқчи
Foto: Getty Images

«Рома» қишки трансфер ойнасида «Челси» вингери Жейми Гиттенсни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «бўрилар» 22 ёшли вингерга қишки трансферлар бозорида талаб юқори бўлмаслигига умид қилмоқда. Италияликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, муайян шартлар бажарилган тақдирда футболчини мажбурий сотиб олиш банди ҳам шартномага киритилиши мумкин.

Гиттенс бу мавсумда Англия Лига кубогининг икки учрашувида майдонга тушди. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот ўрнида, англиялик вингер Лондон клубига 2025 йили 65 миллион евро эвазига «Боруссия Д»дан ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар