Италиянинг «Рома» клуби мамлакат чемпионатида сўнгги 76 йилда ҳеч бир жамоа эриша олмаган натижани қайд этди.
Жан Пиеро Гасперини бошқараётган римликлар А Сериянинг дастлабки 12 турида рақиблар дарвозасига 36 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, жамоа ўз дарвозасидан 11 марта тўп олиб чиқди.
«Рома» 1950/1951 йилги мавсумдан буён Италия чемпионатининг дастлабки 12 учрашувида камида 35 та гол урган илк клубга айланди.
Бунга қадар бундай юқори самардорлик сўнгги марта 1950/1951 йилги мавсумда кузатилган эди. Ўшанда Италиянинг 3 та етакчи клуби «Интер», «Милан» ва «Ювентус» чемпионатнинг дастлабки 12 турида камида 35 тадан гол урган.
Хусусан, Миланнинг ҳар икки жамоаси рақиблар дарвозасини 38 мартадан ишғол қилган бўлса, Туриннинг «Ювентус» клуби футболчилари умумий 37 та гол муаллифи бўлган.
Шу тариқа, Гасперини шогирдлари Италия чемпионатида узоқ йиллар давомида такрорланмаган самарадорлик кўрсаткичига эришди.