Live
7
Ўзбек

«Арсенал» Ҳаверц билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда

Футбол
21 ноябр, 06:15
Артета немис ҳужумчисининг жамоага қўшаётган ҳиссасидан мамнун эканини билдирди.
«Арсенал» Ҳаверц билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда
Foto: Getty Images
HT Англия Премер-лигаси Нюкасл Нюкасл 0 : 1 Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ҳужумчи Кай Ҳаверцнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Лондон клуби футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаган.

«Ҳаверцнинг ўйинидан ва унинг жамоага бераётган ҳиссасидан жуда мамнунман. Бу мавзуга анча вақтдан бери қайтмагандик, аммо ҳозир клуб раҳбарияти у билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда», — дея Артетанинг сўзларини келтиради журналист Коннор Ҳамм.

Эслатиб ўтамиз, Кай Ҳаверц 2023 йилдан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 27 ёшли германиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, ҳужумчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар