Мадриднинг «Реал» клуби вакиллари «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субимендининг Испания миллий жамоаси сафидаги сўнгги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаган. Бу ҳақда DefensaCentral нашри хабар берди.
Испания миллий жамоаси Англияга қарши учрашувда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу беллашувда Субименди асосий таркибда майдонга тушиб, 72 дақиқа ҳаракат қилди. Бироқ у гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Маълум қилинишича, «Реал» скаутлари 27 ёшли футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб борган. Лекин унинг майдондаги ўйини мадридликлар кутган даражада бўлмаган.
Шунга қарамай, «қаймоқранглилар» Субимендига бўлган қизиқишини тўлиқ йўқотмаган. Испаниялик яримҳимоячи ҳамон клубнинг эҳтимолий трансфер нишонлари рўйхатида қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Субименди ушбу мавсумда «Арсенал» сафида 12 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ Субименди «Арсенал»ни қишки трансфер ойнасида тарк этиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади