Live
5
Ўзбек

«Челси» Кунде трансфери учун Палестрани сотишга тайёр

Футбол
22 ноябр, 15:18
Марко ўтган мавсумни «Каляри» сафида ижара асосида ўтказиб, А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган.
«Челси» Кунде трансфери учун Палестрани сотишга тайёр
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби ҳимоячи Марко Палестра билан хайрлашишга тайёр. Италиялик футболчини А Серияга қайтаришдан «Ювентус», «Милан» ва «Наполи» манфаатдор.

Алонсо Кунде трансферини январ ойидаёқ амалга оширишни кўзламоқда. Франциялик ҳимоячини сотиб олиш учун «Челси» Палестрани жамоадан кетишига рухсат бериши мумкин. Футболчи эса фаолиятини Италияда давом эттириши эҳтимолдан холи эмас.

21 ёшли Палестра ўтган ёзда «Аталанта»дан тахминан 60 миллион евро эвазига «Челси»га кўчиб ўтган эди. Марко ўтган мавсумни «Каляри» сафида ижара асосида ўтказиб, А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган.

Палестра бу мавсумда Лондон клуби сафида олтита учрашувда иштирок этиб, жами 202 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Наполи Наполи
  • Ювентус Ювентус
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар