Live
4
Ўзбек

«Милан» қишда янги ўйинчиларни сотиб олиш учун маблағ ажратишга тайёр

Футбол
22 ноябр, 13:05
Клуб айрим позицияларни кучайтирмоқчи.
«Милан» қишда янги ўйинчиларни сотиб олиш учун маблағ ажратишга тайёр
Фото: Getty Images

«Милан» клуби эгаси Жерри Кардинале яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасидаги режалар ва янги футболчиларни сотиб олиш борасидаги позицияси ҳақида гапирди.

«Биз навбатдаги трансфер ойнасига тайёргарлик кўряпмиз ва бу борада астойдил ишлаяпмиз. Музокаралар олиб боряпмиз, турли масалаларни муҳокама қиляпмиз. Январ ойидаги трансфер ойнаси ҳеч қачон осон кечмайди, тўғрими? Шунинг учун юзага келадиган имкониятлардан фойдаланишга тайёр туриш керак.

Агар сизга бирор нарсани ваъда қила оладиган бўлсам, бу — биз ишончимиз комил бўлмаган қарорларни қабул қилмаслигимиздир. Клуб маблағ сарфлаш ниятида, аммо буни оқилона амалга оширади. Ҳар доим умумий манзарани ҳисобга олган ҳолда, бош мураббий Аморим ва «Миланелло»даги барча ходимлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз», — дея Кардиналенинг сўзларини келтиради Milan News нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар