«Астон Вилла» яримҳимоячиси Бубакар Камара «Челси» скаутлари эътиборини тортди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби франциялик футболчини қўлга киритиш учун 80 миллион фунт атрофида таклиф беришга тайёр.
Шу билан бирга, Камаранинг қишки трансфер ойнасидаёқ «Челси» сафига ўтиши деярли эҳтимолдан йироқ экани таъкидланмоқда. Эҳтимол, музокаралар ва эҳтимолий битим 2027 йил ёзига қолдирилиши мумкин.
Бу мавсумда Бубакар бирмингҳэмликлар сафида барча турнирлар доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 марта голли пас билан шерикларини тўп уришига ёрдам берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.