Live
8
Ўзбек

Комесаня: «Барселона»нинг 1-голи руҳий жиҳатдан бизни синдирди»

Футбол
22 ноябр, 12:27
«Вилярреал» Каталонияда камбэк қурбонига айланди.
Комесаня: «Барселона»нинг 1-голи руҳий жиҳатдан бизни синдирди»
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

«Вилярреал» яримҳимоячиси Санти Комесаня Испания чемпионатининг 13-турида «Барселона»га (2:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинни яхши бошладик. Қийин учрашув кутаётганини билардик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Тўп асосан рақибда бўлиши аниқ эди.

2:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда ўтказиб юборган голимиз руҳий жиҳатдан бизни синдирди. Кейин улар ҳисобни тенглаштиришди. Бундай кучли жамоага қарши бундан кейин ўйнаш жуда қийин. Учинчи голдан кейин эса аҳволимиз янада оғирлашди. Улар дарвозамизга бундан ҳам кўпроқ гол уришлари мумкин эди», — деди Комесаня.

Эслатиб ўтамиз, «Вилярреал» учрашувнинг дастлабки етти дақиқасида иккита гол уриб, биринчи бўлимни 2:0 ҳисобидаги устунлик билан якунлаган эди. Бироқ иккинчи таймда «Барселона» ҳисобни тенглаштириб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар