«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа яримҳимоячиси Педрини каталонияликлар сафида тўп тепган афсоналар Хави ва Андрес Инеста билан таққослади.
«Унинг ўйинини томоша қилганимда, шунчаки эриб кетаман. Мен учун у Хави ва Инестанинг бирлашган кўриниши. Буни тасаввур қилиш жуда қийин эди, аммо Педри мен учун айнан шундай футболчи», — деди Лапорта TUDN нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хави ва Инеста 2002–2015-йиллар давомида «Барселона» сафида биргаликда тўп тепган. Ҳар икки футболчи клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Улар каталонияликлар билан биргаликда 4 мартадан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.