Live
11
Ўзбек

Гасперини: «Ўйин тенг курашлар остида кечди, ҳисоб буни акс эттирмайди»

Футбол
22 ноябр, 11:00
«Рома» бош мураббийи «Парма» устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабага қарамай, баҳс осон кечмаганини таъкидлади.
Гасперини: «Ўйин тенг курашлар остида кечди, ҳисоб буни акс эттирмайди»
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Италия А серияси Парма Парма 1 : 5 Рома Рома

«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия А Сериясининг 12-тури доирасида «Парма»га қарши кечган ва 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.

«Жуда мамнунман. Футболчилар миллий жамоалар ихтиёрига кетиб, клубга сўнгги дақиқаларда қайтганида доим ноаниқлик юзага келади. Биз аввалги ҳолатимиздан давом этишимиз керак эди. Ўйин натижаси баҳс қанчалик қийин кечганини акс эттирмайди. «Парма» ғалабага жуда интилган ва яхши спорт формасида эди. Улар ўйинни яхши бошлади, кейин эса баҳснинг бориши ўзгарди. Ўйин анча тенг курашлар остида кечди, ҳисоб эса буни кўрсатмаяпти.

Футболда жуда кўп жиҳатлар бор: айримлари жамоавий, бошқалари индивидуал. Устида ишлашни ҳеч қачон тўхтатмайсан. Устунлигимизни мустаҳкамлашга уринаётганимизда кулгили гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз бунга яхши муносабат билдирди, бу эса қувонарли. Биз гол ура олишимизга ишонамиз. Қийинчиликларга дуч келганимизда ҳам уларни енгиб ўтиш ва олдинга интилиш учун доимо иродамиз етарли», — дея Гасперинининг сўзларини келтиради DAZN.

Маълумот учун, «Парма» — «Рома» баҳси 21 ноябр куни бўлиб ўтди. Римликлар сафида Донелл Мален 4 та гол урди, яна бир голга Марио Эрмосо муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голини эса Элфеж киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Парма Парма
  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар