Live
11
Ўзбек

Мусиала «Бавария» машғулотлари вақтида яна ҳушини йўқотди

Футбол
22 ноябр, 10:05
    7
Бу германиялик 23 ёшли футболчи учун 2026 йил августидан буён учинчи шундай ҳолат ҳисобланади.
Мусиала «Бавария» машғулотлари вақтида яна ҳушини йўқотди
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала яна ҳушини йўқотди. Bild нашри хабар беришича, ҳодиса мюнхенликлар машғулоти вақтида содир бўлган.

Бу германиялик 23 ёшли футболчи учун 2026 йил августидан буён учинчи шундай ҳолат ҳисобланади. Аввалги икки ҳолатда Мусиала расмий учрашувлар вақтида ҳушини йўқотган. Ҳар икки сафар тиббиёт ходимлари футболчига ёрдам кўрсатишган ва шундан сўнг у захирага олинган.

Манба маълумотига кўра, футболчида тўлиқ даволаш имкони бўлмаган неврологик касаллик аниқланган.

Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти Мусиала аввалги спорт формасига қайта олиши борасида хавотирда экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, клуб футболчини трансферга қўйиши мумкинлиги ҳам айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Жамол 2021 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У мюнхенликлар сафида олти марта Германия чемпиони бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ +7 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар