«Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида Франциянинг «Лилл» клубига қарши бўлажак баҳсда юлдуз вингер Майкл Олисе хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин.
Bayern & Germany нашрининг Bild'га таяниб хабар беришича, футболчи жиддий жароҳатдан қутулиб қолган. Шунга қарамай, Олисе кеча ҳимоя оёқ кийимида ва қўлтиқтаёқ ёрдамида ҳаракатланаётгани кўрилган. У ҳар куни даволаниш муолажаларини ўтамоқда.
Олисе Германия Бундеслигасининг 11-тури доирасида «Кёлн»га қарши кечган баҳсда (1:1) жароҳат олган эди.
Маълумот учун, франциялик вингер ушбу мавсум Бундеслигада 6 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Лилл» ва «Бавария» ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳси келаси ҳафта Францияда бўлиб ўтади.