Live
12
Ўзбек

Ботирали Эргашев: «Бўлажак баҳсда ишқибозларимизга қувонч улишиш умидидамиз»

Футбол
22 ноябр, 07:42
Эргашев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
 Ботирали Эргашев: «Бўлажак баҳсда ишқибозларимизга қувонч улишиш умидидамиз»
Фото: Нефтчи ПФК
23.11.2026, 08:45 Осиё Чемпионлар Лигаси Нефтчи Нефтчи - : - Аль-Хиляль Аль-Хиляль

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 5-турида «Нефтчи» Фарғонада «Ал Ҳилол»ни қабул қилади. Бу ўйин олдидан «чинорлар» дарвозабони Ботирали Эргашев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Жамоамиз билан биргаликда ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Насиб этса, муносиб иштирок этиб, мазмунли ўйин намойиш қилиш орқали мухлисларимизни хурсанд этамиз. Бош мураббийимиз таъкидлаганларидек, олдимизга муайян мақсадлар қўйилган. Ишончни оқлаб, муносиб ўйин кўрсатиш ва ишқибозларимизга қувонч улашиш умидидамиз.

- «Ал Ҳилол» билан бўладиган ўйинга дарвозабон сифатида қанчалик тайёрсиз?

- Эртанги ўйин катта ва мазмунли бўлади. Мен ҳам ушбу баҳсга тўлиқ тайёрман. Танқидлага келсак, ўринли фикрларга тўғри ёндашамиз. Муносиб муносабат билдирамиз. Асоссиз танқидларга эса умуман эътибор қаратмайман. Бундай савиядаги ўйинлар орқали тажрибани янада оширяпмиз. Эртанги баҳсда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз ҳамда жамоадошларимизнинг умидларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Рақиб жамоа сафида индивидуал маҳоратга эга, айниқса, стандарт вазиятлардан самарали фойдаланадиган ўйинчилар кўп. Дейлик, Рубен Невеш жуда маҳоратли ҳисобланади. Рақибни ўрганиш вақтида уларнинг ҳаракатларига алоҳида эътибор бердингизми? Ёки уларнинг бу жиҳатлари сизни хавотирга солмадими?

- Очиғини айтганда, бу ҳолат хавотир эмас, аксинча, биз учун тажриба тўплаш имкониятидир. Ҳар бир учрашув – ўзига хос сабоқ. Бўлажак белашувда муносиб ўйин намойиш этиб, охиригача курашиш орқали эртанги баҳсда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман», — деди Эргашев ўйин олди матбуот анжуманида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар