Live
12
Ўзбек

«Нефтчи» 29-турда чемпионлик совринини ўз стадионида қабул қилиши мумкин

Футбол
21 ноябр, 08:30
Суперлига кубогини топшириш бўйича ПФЛ режаси маълум қилинди.
«Нефтчи» 29-турда чемпионлик совринини ўз стадионида қабул қилиши мумкин
Foto: Neftchi FK
28.11.2026, 06:15 Ўзбекистон Суперлигаси Нефтчи Нефтчи - : - Динамо Динамо

Суперлиганинг 28-туридан кейин чемпионлик масаласи ҳал бўлмади. Мавсум якунига 2 тур қолганида олтин медаллар учун курашда «Нефтчи»нинг имконияти сақланиб турибди. ПФЛ чемпионлик кубогини топшириш бўйича ишчи режасини эълон қилди.

28-тур олдидан чемпионлик масаласи «Пахтакор»нинг очко йўқотиши ва «Нефтчи»нинг очко қўлга киритишига боғлиқ эди. Бироқ ҳар икки жамоа ушбу турда мағлубиятга учради. Шу сабабли чемпион номи 29-турда ҳам аниқланиши мумкин.

Ҳозирча 29-турдаёқ чемпион бўлиш имкониятига эга ягона клуб — «Нефтчи». Фарғоналикларни олтин медаллардан 1 очко ажратиб турибди.

29-тур «Нефтчи» учун ўз майдонидаги сўнгги уй баҳси ҳисобланади. Шу боис Лига регламентдан келиб чиқиб, чемпионлик эҳтимолини инобатга олган ҳолда Суперлига кубогини 28-ноябрь куни «Истиқлол» стадионига олиб боришни режалаштирган.

Ушбу куни Навоийда «Қизилқум» — «Пахтакор», Фарғонада эса «Нефтчи» — «Динамо» баҳслари бир вақтда — соат 16:15 да бошланади. Агар «Нефтчи» ўз майдонида камида 1 очко қўлга киритса, баҳс якунланганидан сўнг жамоани тақдирлаш маросими ўтказилади.

Борди-ю, фарғоналиклар 29-турда мағлубиятга учраса, чемпионлик масаласи сўнгги турга қолади. Бундай вазиятда Лига чемпион бўлиш имкониятини сақлаб қолган клублар сонидан келиб чиқиб, тақдирлаш маросимига тайёргарлик кўради. Бу ҳолатда нафақат «Нефтчи» ва «Пахтакор», балки «Навбаҳор»да ҳам чемпионлик кубогини қўлга киритиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Лига сўнгги тур олдидан чемпионликка даъвогар барча клублар баҳс олиб борадиган стадионларда тақдирлаш маросими учун тайёргарлик кўришни режалаштиради.

Маълумот учун, 2022 йилги мавсумда ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилган. Сўнгги тур олдидан «Пахтакор», «Насаф» ва «Навбаҳор» чемпионлик учун курашни давом эттираётганди. Ўшанда Лига кубокни топшириш маросимига Намангандаги «Марказий», Тошкентдаги «Жар» ва «Пахтакор» стадионларида тайёргарлик кўрган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар