Live
3
Ўзбек

«Динамо» Абдусаломовни мавсумни якунига қадар йўқотди

Футбол
20 ноябр, 09:59
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Динамо» Абдусаломовни мавсумни якунига қадар йўқотди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» яримҳимоячиси Жаҳонгир Абдусаломов мавсум якунига қадар жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи Зоминда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:3) учрашувидан кейин кичик жароҳат сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Шу сабабли Абдусаломов қарийб бир ойга сафдан чиққан. Бу эса жамоанинг етакчи яримҳимоячиларидан бири Суперлига доирасидаги сўнгги уч ўйин – «Бунёдкор», «Нефтчи» ва «Сурхон»га қарши баҳсда «Динамо»га ёрдам бера олмаслигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов жамоаси Суперлига 28-турида ўз майдонида «Бунёдкор»га қарши беллашади. Ҳозирда самарқандликлар турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар