Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» Самарқандда «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
«Афросиёб арена» стадионида ўтган беллашув мураббийлар келишувига биноан 35 дақиқадан иборат тўрт бўлим давом этди. Уч мингдан ортиқ томошабин қаршисида кечган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучди. Мураббийлар иккинчи бўлимда ёшлар жамоаси футболчиларига ҳам имконият беришди.
15-ноябрь куни ўтказилган баҳсда Абдуғофур Ҳайдаров 8-дақиқада ҳисобни очди. Жамшид Болтабоев 53-дақиқада мувозанатни тиклади, Филипп Иванович эса 70-дақиқада «Сўғдиёна»ни олдинга олиб чиқди. Беҳрузбек Облоқулов 75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Самандар Мавлонқулов яна меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ Тигран Аванесян, Баҳодир Насимов ва Шаҳриёр Умрзоқовнинг голлари «Динамо»га ғалаба келтирди.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлиганинг навбатдаги турида 22 ноябр куни «Бунёдкор»ни қабул қилади.
Ўртоқлик ўйини. 15 ноябр
Динамо — Сўғдиёна 5:3
Голлар: Ҳайдаров 8, Облоқулов 75, Аванесян 95 (пен.), Насимов 115, Умрзоқов 120 — Болтабоев 53, Иванович 70, Мавлонқулов 86.
Динамо: Неманов, Жумабоев, Станоевич, Радаев, Сейтвелиев, Жепаров, Ҳайдерович, Худойбердиев, Думбуя, Ҳожимирзаев, Ҳайдаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Ягудин, Мустафоев, Тўхтасинов, Йўлдошев, Қодирқулов, Абдураҳмонов, Ўрмонжонов, Насимов, Умрзоқов, Фармонов.