Самарқанднинг «Динамо» клуби 2027 йилдан бошлаб ўз учрашувларини янги аренада ўтказишни мақсад қилган. Бу ҳақда клуб бош директори Анвар Носиров ўз ижтимой тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Унинг маълум қилишича, «кўҳна шаҳарликлар» шаҳардаги «Афросиёб Арена»да ўз уй беллашувларини ўтказишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Пролига иштирокчиси «Каттақўрғон» айнан ушбу ўйингоҳда ўз баҳсларини ўтказиб келди.
Маълумот учун, 2007 ва 2011 йилларда «Динамо» клубининг уй стадиони саналган «Олимпия» стадиони бир неча йил аввал «Афросиёб арена» номига ўзгартирилиб, таъмирланганди. 13 минг томошабин сиғимига эга ўйингоҳ майдони 2025 йилда «Agromir» компанияси ҳомийлигида янгиланганди.
Дарвоқе, ФИФА кунлари боис Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб «Динамо» жамоаси айнан шу ўйингоҳда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Қўшнилар ўртасидаги қарама-қаршилик 15 ноябр кунига белгиланган.
«Динамо» келаси йилдан «Афросиёб Арена»сида ўйнамоқчи
Футбол
14 ноябр, 10:33
2026 йилда Пролига иштирокчиси «Каттақўрғон» айнан ушбу ўйингоҳда ўз баҳсларини ўтказиб келди.
Фото: Tribuna.uz