Озайбойжонлик ҳужумчи Рамин Аҳмедов фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда azerisport портали хабар берди.
Манбага кўра, Аҳмедов хизматига «Динамо» «Локомотив» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу жамоалардан бирортаси у билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар йўқ.
Маълумот учун, Рамин 2026 йилги мавсумни Қирғизистоннинг «Озген» жамоасида ўтказди. Бу клуб сафида чемпионат доирасида 14 та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олди. Унинг жамоаси «Озген» эса чемпионатни иккинчи ўринда якунлади. Бу клубда ўзбекистонлик яримҳимоячи Иззат Абдуллаев ҳам тўп тепди.
Қайд этилишича, озарбойжонлик футболчининг фаолиятини қайси клубда давом эттириши қишки трансферлар даврида маълум бўлиши кутилмоқда.