Live
3
Ўзбек

Ислом Исмоилов ҳакамлик ҳақида: «Ўтган сафар ҳам айтганман, бир марта гапирганман, ўша бутун умрга етади»

Эксклюзив
20 ноябр, 13:11
Исмоилов матбуот анжуманида қатнашди.
Ислом Исмоилов ҳакамлик ҳақида: «Ўтган сафар ҳам айтганман, бир марта гапирганман, ўша бутун умрга етади»
Фото: Нефтчи ПФК
20.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор 3 : 2 Нефтчи Нефтчи

Бугун водий дербиси доирасида «Навбаҳор» - «Нефтчи» баҳсида мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи навбатда об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорлик билдираман. Ўйин олдиндан шиддатли ўтиши аниқ эди. Водий дербилари доим шунақа тарзда ўтган. Бугун ҳам майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Афсуски, биринчи бўлимдаги қизил карточка барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамасдан футболчиларга раҳмат айтаман. Охиригача курашишди, 10 киши қолганимизда ҳам ўйин ритми бузилиб кетмади. Тўғри, қаердадир мувозанатни йўқотдик. Барибир охиригача курашдик.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамликка фикрингиз қандай?

- Ўтган сафар ҳам айтганман, бир марта гапирганман, ўша бутун умрга етади.

- Чемпионлик пойгасидаги рақобатчингиз – «Пахтакор» Тошкент дербисида мағлубиятга учради. Ўйин давомида ушбу учрашув натижасидан хабардор бўлиб бордингларми?

- Ечиниш хонасига кирганда бундан хабардор бўлдик. Рақибимиз қанақа ўйнаши ўйинимизга таъсир қилмаслиги керак эди. Барибир 10 киши қолиб, «Навбаҳор»га қарши ўйнаш қийин, боз устига Наманганда! Оддий ҳолатларда кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Бу нарса жамоага катта зарба бўлди.

- 23 ноябр куни «Нефтчи»ни ОЧЛ Элитда муҳим ўйин кутяпти. Футболчилар ўша учрашувга руҳан тайёр бўлишадими?

- Яна бир жиддий рақиб кутиб турибди. Осиёни энг яхши жамоаларидан бири, жуда кучли рақиб. Бизни осон ўйин кутмаяпти. Албатта, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Олдимизда икки кун вақт бор ва жамоамизни руҳий ҳамда жисмоний ҳолатини тиклашга, хулосалар чиқариб, олдимизда турган рақибни мағлуб этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- «Нефтчи»ни чемпионлик билан табриклаймиз. Жамоангиз «Ал Ҳилол»ни ютадими? Бутун Ўзбекистон «Нефтчи»га мухлислик қилади.

- Тилак учун раҳмат. Лекин 5 та тур олдин ҳам бизни деярли чемпионлик билан табриклашганди. Ҳали ҳам чемпион бўлганимиз йўқ. Расман бу чемпионликни қўлга киритмагунимизча буни эълон қила олмаймиз. «Ал Ҳилол» - ютишимиз шарт бўлган ўйинлардан бири. Кейинги босқичга чиқишни хоҳласак, албатта ғалаба қозонишимиз керак.

- Бир неча тур олдин интервю берганингизда олдинда «Динамо», «Бунёдкор» ва ҳатто «Машъал»га қарши ўйинни ҳам қийин бўлади, деб айтгансиз ва «Навбаҳор»га қарши баҳсни тилга олмагансиз. Бунга сабаб нима эди?

- «Навбаҳор»ни санашни кераги йўқ эди, ўзи шундоқ ҳам қийин рақиб-ку!

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар