«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионатидаги юбилей 600-учрашувини ўтказди.
У тарихий натижа «Венеция»га қарши А Сериянинг 12-тур ўйинига тўғри келди. Ушбу учрашувда туринликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Спаллетти Серия А тарихида 600 та учрашув чегарасидан ўтган олтинчи мураббийга айланди. У айни пайтда фаолият олиб бораётган мутахассислар орасида эса иккинчи бўлиб турибди.
Спаллетти 2025 йил ноябр ойида «Ювентус» бошқарувини қўлга олганидан буён жамоа билан А Серияда 40 та, барча мусобақаларда эса 55 та учрашувда иштирок этди.
Мураббийлик фаолияти давомида у Италия чемпионатида «Эмполи», «Удинезе», «Рома», «Интер» ва «Наполи» клубларини ҳам бошқарган.
Айни вақтда «Ювентус» 21 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.