«Рома» ҳимоячи Марио Эрмосо билан янги шартнома борасида келишувга эришишга яқин. Томонлар битимни 2029 йилнинг июнига қадар узайтиришга келишиб олган, ҳужжатларни расмийлаштириш якуний босқичда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 30 ёшли испаниялик футболчи билан амалдаги шартномага яна 2 йил қўшилади.
Эрмосо ушбу мавсум «Рома» сафида юқори савияда ўйин намойиш этмоқда. Шу сабабли Рим клуби ҳимоячини жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.