«Барселона» Испания чемпионати 13-тури доирасида ўз майдонида «Вилярреал»га қарши кечаётган баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг 0:2 ҳисобида мағлуб бўлмоқда.
Меҳмонлар 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Тейжон Бюкенен рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан атиги 2 дақиқа ўтиб, Тани Олувасейи «Вилярреал»нинг устунлигини оширди.
23-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Ламин Ямал пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбаси дарвозанинг ўнг устуни ёнидан ўтиб кетди.
Маълумот учун, баҳс бошланишидан олдин «Барселона» 33 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганди. «Вилярреал» эса 15 очко билан 9-ўринни эгаллаб турганди.
Ла Лига. 13-тур
Барселона — Вилярреал 0:2
Голлар: Бюкенен 5, Олувасейи 7
Барселона: Жоан Гарсия, Канселу, Мартин, Эрик Гарсия, де Йонг, Бернал, Педри, Фермин Лопес, Ямал, Адейеми, Рафиня.
Вилярреал: Гулачи, Фримен, Наварро, Вега, Ромеро, Бюкенен, Комесаня, Гейе, Молейро, Олувасейи, Микаутадзе.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади