«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Испания чемпионатининг 13-турида «Вилярреал»га (3:2) қарши баҳсда Ламин Ямал томонидан аниқ амалга оширилмаган пеналти ҳақида фикр билдирди.
«Ямал пеналтини Рафиня ўрнига тепдими? Ламин аввал ҳам пеналтиларни муваффақиятли амалга оширган. Ким зарба бериши ҳақида футболчиларнинг ўзлари қарор қабул қилишади. Аммо, эҳтимол, мен бу тизимни ўзгартиришим керакдир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам пеналтидан гол ура олади. Бироқ бу масалани муҳокама қилиб олишимиз зарур», — деди германиялик мутахассис учрашувдан кейин.
Маълумот учун, бу мавсумда Рафиня учта пеналтининг барчасини аниқ амалга оширган. Ламин эса ўзининг учта уринишидан фақат биттасида гол уришга муваффақ бўлган.