«Милан» клуби эгаси Жерри Кардинале «Реал» ҳужумчиси Эндрикка бўлган эҳтимолий қизиқиш ҳамда яримҳимоячи Адриен Рабио билан шартномани узайтириш режалари ҳақида фикр билдирди.
«Эндрик — муҳокама қилинаётган номзодлардан бири. Бизнинг лойиҳамиз битта футболчидан анча кенгроқ. У, шубҳасиз, ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, ҳатто энг яхшиси бўлиши ҳам мумкин. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Трансфер бозорида вазият қандай ривожланишини кўрамиз.
Рабио билан шартномани узайтиришга келсак, мен Адриенни жуда яхши кўраман. У менинг севимли футболчиларимдан бири. Унинг ўзига ҳам, оиласига ҳам ҳурматим чексиз.
Биз музокаралар олиб боряпмиз ва яқин орада барчаси ижобий ҳал бўлишига умид қиламан. Менимча, у «Милан»нинг рамзий футболчиларидан бирига айланиши керак», — дея Кардиналенинг сўзларини келтиради Milan News нашри.