Live
5
Ўзбек

«МЮ» — топ-5 чемпионатлари орасида энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа

Футбол
22 ноябр, 14:12
Жамоа 34 та тўп олиб чиққан.
«МЮ» — топ-5 чемпионатлари орасида энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 4 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бу мавсумда Европанинг топ-5 чемпионатларида иштирок этаётган клублар орасида энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоага айланди.

Маурисио Почеттино бошқарувидаги манкунианликлар Англия Премер-лигасининг 11-турида сафарда «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, «қизил иблислар» ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида ўз дарвозасидан 34 та тўп олиб чиқди. Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларда Англиянинг «Кристал Пэлас» ва Германиянинг «Унион» клублари бормоқда — ҳар икки жамоа 33 тадан гол ўтказиб юборган.

Италиянинг «Сассуоло» ва Франциянинг «Ланс» жамоалари ҳисобида эса 32 тадан ўтказиб юборилган гол мавжуд.

Маълумот учун, Англия Премер-лигаси 11 та туридан кейин «Манчестер Юнайтед» саккиз очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасига тушиб қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар