«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола АПЛ 11-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин (4:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Флориан Вирц ҳақида
«Ҳозир Флориан ажойиб спорт формасида ва биз унинг имкон қадар узоқ вақт шу даражада қолишини истаймиз.
10 киши бўлиб қолган жамоага қарши ўйинда Вирц каби баҳсни назорат қила оладиган ва ҳимоячилар ортига тўп узатиш имкониятларини кўра биладиган футболчилар керак.
Бундан ташқари, у ҳужумларга тобора кўпроқ қўшилмоқда. Нафақат гол уряпти, балки рақиб дарвозаси олдида мунтазам хавф туғдирмоқда.
У бизга ҳужумда қўшимча имконият тақдим этяпти ва мен унинг ўйинидан мамнунман».
Рио Нгумоҳа ҳақида
«Агар Рио учун рақиб футболчилари ўз қанот ҳимоячисига ёрдам бера олмайдиган вазиятларни ярата олсак, уни тўхтатиш жуда қийин, айниқса, жарима майдонида.
Менимча, у ажойиб ўйин ўтказди. Рио ва Флориан каби футболчилар жамоа ўйинни назорат қилиб, тўпга кўпроқ эгалик қилганида ўз имкониятларини намойиш эта олишади».
«Ливерпул»нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида
«Ҳозир бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Менимча, ўз майдонимизда «Арсенал» ва «Манчестер Сити»га мағлуб бўлиб, бой берган очколаримиз етишмаяпти. Айнан шу натижалар жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилмоқда.
Бироқ мавсумнинг дастлабки босқичидамиз. Ҳаммаси шу билан тугамайди. Олдинда Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши жуда қийин учрашув, ундан кейин эса принципиал дерби бор», — деди Ираола Sky Sports телеканалига берган интервюсида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади