Италия чемпионатининг 12-турида «Интер» Бергамода «Аталанта» билан беллашди. Голлар шоусига айланган беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Меҳмонлар сафида Эспозито ҳет-трикка эришди. Бергамоликлардан Де Кетеларе дубл қайд этди.
Бу натижадан сўнг «Аталанта» очколари сонини 15 тага етказиб, 12-ўринда бормоқда. Киву жамоаси эса 29 очко билан 3-поғонада қолди.
А Серия. 12-тур
Аталанта — Интер 4:4
Голлар: Элмас 35, Де Кетеларе 72, 80, Кэссиэ 90+1 пеналти – Эспозито 16, 32, 52, Сучич 75 пеналти.
Аталанта — Карнесекки, Белланова (Бернаскони, 88), Сквалвини, Колашинац, Заппакоста, Залевски, Элмас (Роу, 69), Кэссиэ, Эдерсон (Пашалич, 69), Де Кетеларе, Крстович (Скамакка, 88).
Интер — Хосеп Мартинес, Павар, Бастони, Карлос Аугусто, Мхитарян (Станкович, 78), Спенц, Барелла (Жонс, 64), Чалхонўғли (Сучич, 33), Димарко (Аканжи, 64), Эспозито (Лаутаро Мартинес, 78), Тюрам.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади