Бугун
29
Ўзбек

Симеоне: «Рақиб қайси жиҳатлари билан хавф туғдиришини яхши билардик»

Футбол
22 ноябр, 22:50
«Атлетико» бош мураббийи «Хетафе»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Симеоне: «Рақиб қайси жиҳатлари билан хавф туғдиришини яхши билардик»
Фото: Reuters
22.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Хетафе Хетафе 0 : 3 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 13-турида «Хетафе» устидан сафарда қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

«Барқарор ўйин намойиш этиш муҳим эди. Рақиб қайси жиҳатлари билан хавф туғдиришини яхши билардик.

Узоқ вақт давомида ғолиб масаласини ҳал қила олмадик, аммо жамоа хавфли вазиятлар яратишда давом этди.

Иккинчи бўлимдаги 2:0 ҳисоби ҳам хавфли эди, устунлигимиз ишончли кўринмаётганди. Бироқ якунда муҳим учрашувни ғалаба билан якунладик».

Бу мавсумда Ла Лига доирасида сафарда қозонилган 6 та ғалаба ҳақида

«Сафар учрашувларида яхшироқ ўйнай бошладик. Урилаётган голлар бизга ўйинни хотиржам давом эттириш имконини бермоқда. «Барселона»га қарши баҳсда (1:2) ҳам 50 дақиқа давомида жуда яхши ўйин кўрсатгандик.

Бугун ҳам осон бўлмади. Танаффусдан кейин мусобақаларга қайтиш Европанинг барча етакчи клублари учун қийин кечганини ҳисобга олиш керак.

Ўз майдонимизда бизни кўпроқ мухлислар қўллаб-қувватлашади, аммо сафарда ҳам кўзлаган мақсадимизга эриша олдик», — деди Симеоне.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар