«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Матео Ковачич Мадриднинг «Атлетико» клуби эътиборини тортди.
Transfer News Live нашри хабар беришича, «матрасчилар» хорватиялик 32 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ковачич етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли шартномаси тугашига олти ой қолганидаёқ «шаҳарликлар» сафини тарк этишга тайёр.
Қайд этилишича, «Атлетико» Ковачични анчадан буён кузатиб келмоқда. Шунингдек, аввал «Интер», «Реал» ва «Челси»да ўйнаган хавбек учун «Ювентус» ҳам курашга қўшилиши мумкин. Туринликлар ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Transfermarkt портали Ковачичнинг трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.