«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатида тарихий натижага эришди.
А Сериянинг 12-турида неаполликлар ўз майдонида «Торино»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда қўлга киритилган уч очко италиялик мутахассисга мураббийлик фаолиятида муҳим довондан ўтиш имконини берди.
Аллегри Италия чемпионатида турли клублар бош мураббийи сифатида жамғарган очколари сонини 1100 тадан оширди. Бу А Серия тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Бироқ ушбу натижани баҳолашда бир муҳим жиҳатни ҳам ҳисобга олиш лозим. Италия чемпионатида ғалаба учун уч очко бериш тизими 1994/1995 йилги мавсумдан бошлаб жорий этилган. Унга қадар жамоалар ҳар бир ғалаба учун икки очкодан жамғаришган.
Қайд этиш лозим, «Торино» устидан қозонилган ғалаба ва Аллегрининг тарихий натижасига қарамай, «Наполи» ҳозирча Италия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.