Бугун
29
Ўзбек

Лига 1. «Марсел» ўз майдонида «Ле Манс»га мағлуб бўлди

Футбол
22 ноябр, 17:13
Беллашувда жами 5 та гол урилди.
Лига 1. «Марсел» ўз майдонида «Ле Манс»га мағлуб бўлди
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Лига 1 Франция Марсель Марсель 2 : 3 Le Mans Le Mans

Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Марсел» ўз майдонида «Ле Ман»га қарши ўйнади. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 33-дақиқада Амин Гуири ҳисобни очиб, «Марсел»ни олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада эса Игор Пайшао мезбонларнинг иккинчи голини киритди — 2:0.

Бироқ иккинчи бўлимда меҳмонлар вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. 70-дақиқада Луи Мафута ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, «Ле Ман» пеналти ишлаб олди. Аммо Мафута 11 метрлик жаримадан фойдалана олмади. 84-дақиқада Эрван Колас ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада Жан Веркрюсснинг аниқ зарбаси «Ле Ман»га ғалаба келтирди — 3:2.

Бу натижадан сўнг «Марсел» 18 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Ле Ман» эса 11 очко билан 13-поғонада.

Лига 1. 11-тур
Марсел — Ле Ман 2:3
Голлар:
Гуири 33, Пайшао 40 – Мафута 70, Колас 84, Веркрюсс 90.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
  • Le Mans Le Mans
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар