Live
1
Ўзбек

«Челси» «Ювентус»нинг 19 ёшли футболчиси учун 40 млн евро таклиф қилмоқчи

Футбол
23 ноябр, 04:00
«Кўклар»нинг эҳтимолий таклифи Италия клубини қаноатлантирмаслиги мумкин.
«Челси» «Ювентус»нинг 19 ёшли футболчиси учун 40 млн евро таклиф қилмоқчи
Фото: JuveFC

Туриннинг «Ювентус» клуби вингери Керим Алайбегович фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда BianconeraNews нашри хабар берди.

Футболчига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. Маълум қилинишича, 19 ёшли босниялик футболчини жамоа сафида кўришни «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсонинг шахсан ўзи истамоқда. Лондонликлар қишки трансфер ойнасида Алайбегович учун 40 миллион евро таклиф қилишлари мумкин.

Бироқ «Ювентус» раҳбарияти иқтидорли футболчини ушбу сумма эвазига қўйиб юбориш ниятида эмас. Боиси, туринликлар Алайбеговични ўтган ёзда 35 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. Шу боис «Челси»нинг эҳтимолий таклифи Италия клубини қаноатлантирмаслиги мумкин.

Маълумот ўрнида, Алайбегович бу мавсумда «Ювентус» сафида барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар