Карлос Алкарас Туриндаги якуний ATP турнири финалида Александр Зверевни мағлуб этди.
Шу тариқа испаниялик теннисчи илк бор мавсумнинг сўнгги турнирида чемпионликни қўлга киритди.
Алкарас мусобақани мағлубиятсиз якунлади ва 5,17 миллион доллар мукофот пули ишлаб олди. Бу ATP Finals тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Шу тариқа, Карлоснинг 2026 йилдаги расмий турнирларда ишлаб топган мукофот пули 12,5 миллион долларга, фаолияти давомидаги умумий даромади эса 74,3 миллион долларга етди.
Турин, Италия
15 – 22 ноябр, 2026
ATP якуний турнири
Мукофот жамғармаси – 15 750 000 доллар
Ёпиқ кортлар, ҳард
Финал
Карлос Алкарас (Испания, 3) — Александр Зверев (Германия, 1) 6:2, 7:6
